Dorini izlash

Ishonch telefoni

(0572) 222-33-08 (0572) 222-45-04

Jamiyat tarixi


        Жиззах вилояти ташкил этилиши муносабати билан 1974 йилда Жиззах вилоят “Дорихоналар бошкармаси” ташкил топган. Ўзбекистон Республикаси Дорихоналар Бош бошкармасининг буйруги билан 1988 йилда вилоят Дорихоналар бошкармаси «Фармация» ишлаб чикариш бирлашмасига айлантирилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1994 йил 31.03.даги 132-сонли Карорига асосан «Фармация» ишлаб чикариш бирлашмаси тугатилиб, унинг негизида «Жиззах-Дори-Дармон» акциядорлик бирлашмаси ташкил топган.     

       Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2005 йил 20.05.даги 131-сонли Карорига асосан, бирлашма тугатилиб, Уюшма негизида ташкил этилган «Дори-Дармон» акциядорлик компанияси таркибига, «Жиззах Дори-Дармон» шуъба корхонаси шаклида бирлаштирилган. «Дори-Дармон» Акциядорлик компанияси Кузатув кенгашининг 2014 йил 14.03.даги 14/2-сонли баённомаси ва  компаниянинг 2014 йил 01.04.даги 24-а сонли буйругига асосан, «Жиззах Дори-Дармон» шуъба корхонаси «Жиззах Дори-Дармон» масъуляти чекланган жамиятга айлантирилган.

      Жамият таркибида: дори–дармонлар саклаш омборхонаси, назорат-тахлил лабораторияси, 121 та дорихона ва дорихона филиаллари ,хамда 8 та махсус жихозланган ДАМАС автомашина базасида кўчма дорихона тогли, олис кишлок ахолисига хизмат кўрсатмокда.

   “Жиззах Дори-Дармон” МЧЖ таркибидаги   11та дорихоналар оркали амбулатор беморларни  гиёхванд, психотроп дори воситалари билан, омборхона оркали  РШТЁИМ, АГИТИ ва филиалларини, вилоят шифохоналари ва туман тиббиёт бирлашмаларини  таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 22.07.даги 204–сонли “Шахсларнинг айрим тоифаларини имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида”ги карорига мувофик 13 тоифадаги амбулатор беморларга дорихоналар оркали итиёзли рецептлар билан дори-дармонлар таъминланмокда.

           Жамият дорихоналаридан Жиззах шахар 1-сон, Зомин туман 3-сон ва Фориш туман 7-сон дорихоналар оркали, даволаш-профилактика муассасаларини талабномалари буйича 22 турдаги стерилланган дори воситалари тайёрланмокда.

                                                “Жиззах Дори-Дармон” МЧЖ Ахборот хизмати

Тел: 0372 222-33-08

Kalendar

Oktabr 2020
Se Ch Pa Ju Sh Ya Du
« May    
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

So'rovnoma

Saytimizning yangi talqinini qanday baholaysiz?

View Results

Loading ... Loading ...

Fuqorolar murojaatlari

Jami murojaatlar: 36
Javob berilgan: 10
Ko'rib chiqilmoqda: 26
Rad etilgan: 0