Dorini izlash

Ishonch telefoni

(0572) 222-33-08 (0572) 222-45-04

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг виртуал қабулхонаси ташкил этилди


Ҳурматли  юртдошлар!

 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев таклифига мувофиқ 2017 йил мамлакатимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинди. Бу медицина ходимлари зиммасига катта масъулият юклайди.

Ана шундан келиб чиқиб, Сиз азизлар билан янада самарали мулоқотни йўлга қўйиш, ҳаётий эҳтиёжларингиз тўғрисида яқиндан билиш, хусусан, юртимизда кўрсатилаётган кафолатланган ҳамда бошқа тиббий хизмат турлари бўйича ҳал этилмаган муаммо, ариза, шикоят ёки таклифларингизни атрофлича ўрганиб, уларга ўз вақтида ечим топиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг виртуал қабулхонаси ташкил этилди.

Эндиликда Сиз вазирлигимизнинг расмий веб-сайти www.ssv.uz, шунингдек, шу интернет манзилида кўрсатилган электрон почта ёхуд телефон орқали мазкур виртуал қабулхонага тўғридан-тўғри ўз мурожаатларингизни юборишингиз  мумкин.

Мурожаaтингиз шахсан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни  сақлаш вазири томонидан кўриб чиқилади, назоратга олинади ва қонун доирасида ҳал этилади.

Шунингдек эслатмоқчимизки Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Ишонч  телефони” рақами – 1003

Мвнба: Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати.

 

Kalendar

Oktabr 2020
Se Ch Pa Ju Sh Ya Du
« May    
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

So'rovnoma

Saytimizning yangi talqinini qanday baholaysiz?

View Results

Loading ... Loading ...

Fuqorolar murojaatlari

Jami murojaatlar: 36
Javob berilgan: 10
Ko'rib chiqilmoqda: 26
Rad etilgan: 0